Ломаченко ва Теофимо Лопес жанги учун томонлар келишувга эришди

  • 13 август, 2020, 10:58
  • 0
  • Бокс

Енгил вазн тоифасида WBC Франчисе, WBА Супер, WBО камарлари соҳиби Василий Ломаченко (14-1, 10 КО) ва IBF чемпиони Теофимо Лопес (15-0 12 КО)  жанги борасида томонлар келишувга эришдилар.

Аввалроқ, жангнинг молиявий томони бўйича ишлар ҳал қилинмаган, Ломаченкога 4,7 миллион, Лопесга эса 1,27 миллион доллар миқдоридаги гонорар таклиф этилган эди. Аммо Лопес ушбу гонорардан норози бўлган ва кўпроқ маблағ сўраганди. Шунинг учун,  Василий Ломаченко ўз гонорapини камайтиришга рози бўлишини айтди ва бугун томонлар ўзаро келишиб олди. 

Ушбу жанг 17  октябрь куни Лас Вегасдаги "МGМ Гранд" аренасида томошабинларсиз ўтказилиши режа қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!