Лондон клуби 45 миллион евроли трансферни амалга оширмоқчи

"Лейпциг" ҳимоячиси Ибраим Конате қишки трансфер ойнаси вақтида "Арсенал"га кўчиб ўтиши мумкин.

Таниқли Sport Bild нашри хабарига кўра, 21 ёшли франциялик "канонирлар" учун 45 миллион еврога тушади. Артета эса, жамоа раҳбариятини ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш учун катта трансферни амалга оширишга кўндирган.

Жорий мавсумда Конате Бундеслигада иккита ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!