Лондон клуби бош мураббийига янги шартнома таклиф қилди

Лондоннинг “Кристал Пэлас” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рой Хожсонга янги шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда клуб бошқарув раиси Стив Пэриш айтиб ўтди.

“Биз Хожсонга янги шартнома таклиф қилдик. У билан музокаралар давом этмоқда, аммо ҳозир бор эътиборимиз бўлажак ўйинларга қаратилган. Ўйлайманки ҳаммаси ижобий ҳал бўлади”, - дейди Пэриш.

Эслатиб ўтамиз, 72 ёшли мутахассис бошқарувидаги “Кристал Пэлас” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!