Лондон клуби трансфер ойнаси ёпилишига яқин 2 футболчини ўз сафига қўшиб олди!

CHERY AUTO

Лондоннинг "Фулхэм" клуби трансфер ойнаси якунланиши арафасида таркибни икки янги ўйинчи билан кучайтиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Tecno

Манбанинг маълумотига кўра, клуб "Шахтёр" ярим ҳимоячиси Кевин де Маседо трансфери борасида келишиб олган. Бу трансфер учун инглизлар 40 миллион евро ва қўшимча 5 миллион евро бонус тўлайди.

Шунингдек, "Милан" вингери Сэмюэл Чуквуэзе ҳам жамоага қўшилади. У "Фулхэм"га ижара асосида келади, шартномада эса мажбурий бўлмаган сотиб олиш банди назарда тутилган. Умумий битим қиймати 25–26 миллион евро атрофида бўлиши мумкин

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию