Лондон клублари жорий мавсумда АПЛ дебютантини енголмади

"Шеффилд Юнайтед" АПЛ 35-тури доирасида "Челси"ни йирик ҳисобда таслим этди.

Шундай қилиб, клуб жорий мавсумда Лондон клубларига биронта ўйинда имкониятни бой бермади.

"Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Вест Хэм" ва "Кристал Пэлас" билан жами 10 та учрашувда майдонга тушган Крис Уайлдер шогирдлари 6 ғалаба ва тўрт дуранг қайд этди. Шунингдек, ўз майдонида ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонди.

"Шеффилд" АПЛ 35-туридан сўнг 54 очко билан 6-ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!