Лондоннинг икки клуби бир ҳимоячи учун курашади
"Арсенал" "Марсель" ҳимоячиси Жордан Амавини қишки трансфер вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда lequipe.fr ёзмоқда.
Transfermarkt портали 26 ёшли футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум Амави 14та ўйинда майдонга тушган ва 1та гол урган.
Аввалроқ, 26 ёшли франсуз учун "Наполи" ва "Кристал Пэлас" клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар