Лопетеги:

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги кеча Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Атлетик" Бильбаога (1:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу стадионда ўйнаш жудаям қийин. Биз бугун ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда биз рақибга нисбатан анча яхши ўйин кўрсатдик ва биттадан кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди”, - дейди испаниялик мутахассис.