Льоренте учун курашга
Ads

“Тоттенхэм” клуби билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган ҳужумчи Фернандо Льоренте яна бир гранд клубнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sky Sport муҳбири Фабрицио Романонинг сўзларига кўра 34 ёшли испаниялик футболчига “Наполи”дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Бироқ, Льорентенинг ўзи ҳозирча келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Лацио” ва “Фиорентина” клубларидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.