Льорис Франция сафида Тюрамга етиб олди

Бироз олдин ЖЧ нимчорак финал учинчи ўйинида Франция Польша билан баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. 

Унда французлар посбони Уго Льорис энг кўп ўйинлар сони бўйича Лилиан Тюрамга етиб олди — 142 баҳс. «Шпорлар» посбони шунингдек, ЖЧлар давомида ҳам рекордчиларга етиб олди. Эндиликда Бартез ҳамда Анри каби Льорис ҳисобида ҳам 17 та учрашув мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Франция чорак финалда Англия ва Сенегал ғолиби билан баҳслашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!