Льорис номаълум муддатга сафдан чиқди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис катта эҳтимол билан узоқ муддатга сафдан чиқди.

Гап шундаки, франциялик посбон бугун АПЛнинг 8-туридан ўрин олган “Брайтон”га (3:0) қарши ўйинда чап қўли билан ерга нотўғри қулади. Ҳозирча унинг соғлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, бироқ Льорис майдонни замбилда ва кислород ниқобида тарк этди.

Маълумот учун, 32 ёшли Льорис жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 16 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!