Лос-Анжелас – 2028 ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари эълон қилинди

Халқаро Федерациянинг кенг қамровли аризалари ва кўриб чиқиш жараёнидан сўнг, Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) Бошқарув кенгаши Лос-Анжелас – 2028 ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритиш учун 22 спорт турини тасдиқлади.

Қуйида тасдиқланган 22 спорт тури билан таништириб ўтамиз:

1. Пара бадминтон
2. Бочча
3. Кўзи ожизлар футболи
4. Голбол
5. Пара дзюдо
6. Пара каноэ
7. Пара от спорти
8. Пара стол тенниси
9. Аравачада теннис
10. Аравачада қиличбозлик
11. Аравачада баскетболи
12. Пара камондан отиш
13. Пара енгил атлетика
14. Пара пауэрлифтинг
15. Пара волейбол
16. Пара сузиш
17. Пара академик эшкак эшиш
18. Пара ўқ отиш
19. Пара таэквондо
20. Пара триатлон
21. Аравачада регби
22. Пара велоспорт

Лос-Анжелас – 2028 ёзги Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси, шунингдек, мусобақа дастурига қояга чиқиш ва сёрфинг спорт турларини ҳам киритишни ўрганиб чиқмоқда. Бу борадаги якуний қарор IPC Бошқарув кенгаши томонидан 2023 йил охиригача қабул қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!