"Лос-Анжелес Гэлакси" бош мураббийи Ибрагимовични Месси ва Роналдуга тенглаштирди

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби бош мураббийи Баррос Скелотто жамоа ҳужумчиси Златан Ибрагимович худди Лионель Месси ва Криштиану Роналдулар билан бир ҳил даражада ўйнашини айтди. Бу ҳа AS нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 37 ёшли швециялик футблчи бу мавсум МЛСнинг 26 та ўйинида рақиблари дарвозасини 25 марта ишғол этди ва рекорд ўрнатди. Эътиборлиси, бунгача "Лос-Анжелес Гэлакси"нинг ҳеч бир футболчиси бир мавсумда бу қадар кўп гол урмаган эди.

“МЛСда Златандек футболчини топиш қийин. Унга чемпион бўлиш муҳим эмас. Уни Роналду ва Месси даражасига қўямиз”, - дейди бош мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!