"Лос-Анжелес Гэлакси" футболчилари Ибрагимович кетганидан мамнун

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби ярим ҳимоячиси Себастьен Ллетжет швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг кетиши жамоа футболчилари учун ёқимли ҳолат бўлганини айтди.

“Шубҳасиз, бу ердаги муҳит анча яхшиланди. Вақт ўтиши билан майдонда бир-биримизни тушунишимиз яхшиланди.

Ибрагимович жамоада эканлигида биз ўзимизни эркин ҳис қилмасдик. Бу жуда ёқимсиз ҳолат эди. Бутсаларимни ечиб, майдондан чиқиб кетмоқчи ҳам бўлганман”, - деди Ллетжет.

Ибрагимович "Лос-Анжелес Гэлакси" сафида 2018-2019 йилларда тўп сурди. Шундан сўнг, у яна Европага қайтишга қарор қилди ва “Милан” билан шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!