Лосано бугун

Голландиянинг ПСВ клуби ҳужумчиси Ирвинг Лосано фаолиятини “Наполи”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли мексикалик футболчи бугун янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга келади. Агар унинг соғлиги қониқарли деб топилса у неаполликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Юқоридагиги манбаага кўра “Наполи” Лосано учун Эйндховен клубига аввал бошида айтилганидек 42 миллион эмас, балки 38 миллион евро тўлайди. Унинг шартномасига эса 130 млн евролик товон пули белгиланади.

Таъкидлаш керакки, ушбу трансфердан келадиган 38 миллионнинг ҳаммаси ҳам ПСВга насиб этмайди. Келишувга кўра 20 фоиз пул Лосанонинг собиқ жамоаси – “Пачука”га берилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар