Лотар Маттеус бу йилги "Олтин тўп"ни оладиган дунёдаги энг кучли футболчи кимлигини айтди

Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиси Лотар Маттеус айни дамда дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди. Германия футболи афсонаси бу борада "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни тилга олди.

“Мен учун Эрлинг Холанд урилган голлар сони бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси. У 2023 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун фаворитлардан бири”, - деди Маттеус ТВ2 телеканалига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, Холанд ҳеч қачон терма жамоа миқёсдаги катта муваффақиятларга эришмайди.

“Ҳоланд норвегиялик ва у ҳеч қачон жаҳон чемпионати ёки Европа чемпионатини юта олмайди. Норвегия терма жамоаси ушбу турнирларгага йўлланма қўлга киритса ҳам хурсанд бўлади”, - деди Маттеус.

Маълумот учун, Эрлинг Холанд бу мавсум “Манчестер Сити” сафида 42 та ўйинда майдонга тушди ва 48 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!