Лотар Маттеус: Мессини яхши кўраман, лекин у "Олтин тўп"ни олмаслиги керак эди

Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус "Олтин тўп" топшириш маросимидан мамнун эмас. Эслатиб ўтамиз, кеча Месси фаолияти давомидаги 8- "Олтин тўп"ни қўлга киритганди. 

"Мен учун буларнинг барчаси фарсга ўхшайди. Холанд ўтган мавсум Мессидан яхшироқ эди. Демак, жаҳон чемпионатидаги ғалаба "Манчестер Сити"нинг требилини ювиб кетмоқдами? 
 
Бундан ташқари, Холанд янгилаган рекордларга ҳеч ким аҳамият бермади. Мен Мессини яхши кўраман, лекин у "Олтин тўп"ни олмаслиги керак эди", - деди Маттеус. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!