Ловрен "Ливерпул"да қолади
“Ливерпуль” ҳимоячиси Деян Ловрен жорий ёзги трансферлар даврида жамоадан кетмайдиган бўлди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп таркибда ҳимоячиларнинг етишмовчилиги юзага келаётгани боис хорватиялик футболчининг сотиб юборилишига рози бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, Ловренга А Сериянинг икки гранди – “Милан” ва “Рома”дан жиддий қизиқишлар бўлаётган эди.
Фикрлар