Луис Энрике "Барселона" футболчилари "Реал"ни қандай "ер тишлатишини" айтди

 

23 апрель куни Испания чемпионатининг энг муҳим учрашуви - "Реал" ва "Барселона" ўртасида навбатдаги "Эл Класико" бўлади.

Чемпионат жадвалининг энг юқори икки поғонасида турган жамоаларнинг бу галги баҳси чемпион масаласини ҳал қилиши айтилмоқда. Агар "Барселона" бу учрашувда мағлубиятга учратиб, "Реал"га яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарса, жорий мавсум каталонияликлар учун ўта омадсиз якунланади. Чунки "Барселона" икки нуфузли соврин - Испания чемпионлиги ва Европа чемпионлар лигаси ғолиблигидан бирортасини қўлга киритолмаган бўлади.

Шундай ноқулай вазиятда турганига қарамай, "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике эртанги "Эл Класико"дан фақат ғалаба кутмоқда.

- Биз "Реал"га қарши бўладиган учрашувда ғалаба қозониш учун ўз ўйин услубимизга содиқ қоламиз ва ўта эҳтиёткор бўламиз, - деди Луис Энрике. - "Сантьяго Бернабеу" футболчиларимиз ғалабаси учун энг зўр стадион. Эртанги баҳсда чемпион масаласи ҳал бўлади ёки бизга янги имкониятлар эшиги очилади. Биз учун бу финал ўйини бўлади.

33-тур олдидан "Реал" футболчилари "Барселона"га нисбатан битта ўйин кам ўтказган ҳолда мусобақада пешқадамлик қилмоқда. Зинедин Зидан шогирдлари ҳисобида 31 та ўйинда 75 очко бор. "Барселона" Мадридда "Реал"ни мағлуб этган тақдирда ҳам қолган бешта учрашувда Зинедин Зидан шогирдларининг қоқилиши кутишга мажбур бўлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!