Луис Энрике энг зўр дарвозабондан воз кечадиган бўлди

Жанлуижи Доннарумма дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бири сифатида тан олинган.

ПСЖ раҳбарияти ёш бўлишига қарамай, катта тажриба тўплаган италиялик посбонни жамоа дарвозасини узоқ муддат қўриқлашини мўлжаллаб олиб келган эди.

Бош мураббий Луис Энрикега Доннарумманинг ўйини ёқмаяпти. Испаниялик мутахассис биринчи рақамни ўзи ёқтирган голкипер Унаи Симонга топширмоқчи.

Симон бир неча йиллардан бери Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси дарвозасини муваффақиятли қўриқлаб келмоқда. Унинг бильбаоликлар билан шартномаси келаси йили ёзда тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!