Луис Энрике Испания терма жамоасига бразилиялик футболчини жалб этмоқчи
Испания терма жамоаси сафида яна бир маҳаллийлаштирилган футболчи тўп суриши мумкин. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Луис Энрике айтиб ўтди.
"Мен терма жамоага чақирилиши мумкин бўлган барча футболчиларни биламан ва Габриэль Паулиста ҳам ушбу рўйхатдан жой олиши мумкин бўлганлар қаторига киради", - дейди Энрике.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли Паулиста асли бразилиялик ҳисобланади. Бироқ, у тез орада Испания паспортини олиши кутилмоқда. У 2017 йилдан буён “Валенсия” футболчиси ҳисобланади.
Фикрлар