Луис Энрике истеъфога чиқарилди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике истеъфога чиқарилди.
Бу ҳақда Испания қироллик футбол федерацияси маълум қилди. Шунингдек, у билан бирга бутун мураббийлар штаби ҳам "қизил фурия"ни тарк этади.
"RFEF" Энрике ва унинг жамоасига келгуси фаолиятида чин дилдан омад тилайди. Мураббий ва терма жамоа штаби федерация меҳрини қозонди ва бу ер ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади", - дея ёзиб қолдирди Испания футбол федерацияси.
Фикрлар