
Луис Энрике: "Мағлубият – бу муаммо эмас"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида "Челси"га қарши 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдирди.
"Ўйлашимча, ўйин бошида бизга жуда қийин бўлди – рақиб жуда катта энергия билан ҳаракат қилди. Бу фақат жисмоний ҳолатга эмас, балки ўйин пайтида фойдаланиш мумкин бўлган жиҳатларга ҳам боғлиқ. Улар буни қандай амалга оширишни яхшироқ билишди.
Мағлубият – бу нормал ҳолат, бу муаммо эмас. Одамлар доим бундай пайтларда бизга танқид ёғдиришади, бу ҳам муаммо эмас. Биз эса олдиндаги қисқа, аммо жуда муҳим таътилдан фойдаланишимиз керак" –деди парижликлар мутахассиси.
Комментарии