Луис Энрике "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ёзда «Манчестер Юнайтед» бошқарувига келиши мумкинлигини инкор қилди.

"Декабрь ойида мен Испания терма жамоаси билан Қатарда бўлишим керак. Мени эса ҳозир ўз мамлакатимни жаҳон чемпионатида ҳимоя қилишдан кўра қизиқтирадиган нарса йўқ. Кейин нима бўлишини кўрамиз. Бу гапни қачонгача такрорлаш мумкин?" - дея мураббийнинг сўзларини келтирди Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Энрикенинг Испания терма жамоаси билан амалдаги шартномаси ЖЧ-2022 якунига қадар мўлжалланган.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти эса Энрикедан ташқари Хулен Лопетеги («Севилья»), Маурисио Почеттино («ПСЖ») ва Эрик тен Хаг («Аякс») каби мутахассислар номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!