Луис Энрике матбуот анжуманини эрта тарк етди

  • 18.05.2026 15:49
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "Париж" билан дербида жамоасининг мағлубияти ҳақидаги ноқулай  саволдан сўнг матбуот анжуманини муддатидан олдин тарк этди. 

Энрикега журналист савол берди: Сиз бу мавсумда "Париж"дан икки марта мағлуб бўлдингиз, шунинг учун... У гапини тугатишга улгурмай, "қизил-кўклар"нинг устози дарҳол унинг гапини бўлди: "Яна, яна, катта раҳмат", - деди ва шундан сўнг испаниялик мутахассис матбуот анжумани ўтказилаётган залдан чиқиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 34-туридан ўрин олган уйинда ПСЖ "Париж"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

ПСЖ мавсумни 34 ўйинда 76 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалини биринчи ўринда якунлади. "Париж" эса   44 очко билан 11-поғонадан жой олди.

 

Азизжон Абдувалиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!