Луис Энрике можаро сабаб ПСЖни эрта тарк этадиган бўляпти

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа етакчиси Усмон Дембеле билан жанжаллашиб қолиб, франциялик футболчини жамоадан четлатган эди.

Натижада ҳужумкор футболчининг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир ўтказди ва парижликлар Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувда “Арсенал”дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мағлубиятдан  кейин испаниялик мутахассисга босим кучайди. Таниқли инсайдер Муҳаммад Тубаш Луис Энрике мавсум охиригача клубда ишлай олмаслигини таъкидламоқда.

Манбага кўра, ПСЖ хўжайинлари жамоадаги ўйинчилар билан келиша олмайдиган мураббийнинг хизматларидан воз кечиши мумкин.

Луис Энрике қўл остида ПСЖ ўтган мавсумда мамлакат чемпионлиги ва Франция кубогини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!