Луис Энрике россиялик футболчини мақтади
«ПСЖ» мураббийи Луис Энрике Матвей Сафоновни жуда мамнун эканини айтиб, уни замонавий футбол учун идеал дарвозабон деб баҳолади.
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоа дарвозабони Матвей Сафоновнинг ўйинини юқори баҳолади.
– У бизнинг талабларимизга ҳам, замонавий футбол талабларига ҳам жуда мос келади. Бу, айниқса, ҳимояда ўйинни қандай қуришимиз нуқтаи назаридан жуда муҳим. Мен ундан жуда мамнунман, у жуда жасур. Унинг ўйини менга ёқади ва у янада ўсишда давом этишига ишонаман, – дея таъкидлади
Сафонов 2024 йил ёзида «Краснодар» клубидан «ПСЖ»га ўтган эди. Яқинда россиялик дарвозабон 2026 йил якунига кўра дунёдаги энг яхши дарвозабонлар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади.

Изоҳлар (0)