Луис Энрике шов-шувли мағлубият сабабини тушунтирди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Франция Суперкубоги финалида “Ланс”дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиш сабаблари ҳақида гапирди.
- Ҳужумларни якунлаш етишмади. Менинг назаримда, ўйин суръати ва ўйиндаги вазиятлар жуда ижобий эди. Бутун учрашув давомида, айниқса биринчи бўлимда кўрганларимдан жуда мамнунман.
Бу сўнгги учрашувларимиз билан солиштирганда “Ланс” бизга қарши энг кам имконият яратган ўйин бўлди. Натижадан мамнун эмасман, аммо биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Бироқ “Ланс”ни табриклашим керак, улар ғалаба қозонишди ва ўзларига хос юқори шиддатда яхши ўйнашди.
Аммо мен кўрган нарсалар ва жамоамнинг ўйини менга ёқди.
“Ланс” қайси жиҳатларда яхшироқ эди? Ҳеч қайси жиҳатда. Менимча, биз кучлироқ эдик. Бу табиий, биз бундай ўйинларга кўпроқ ўрганганмиз. Аммо муҳит ва улар қилган барча ишларни ҳисобга олсак, улар жуда яхши ҳимояланишди.
Биз ўйинни назорат қилдик. Бизга янада аниқроқ голли вазиятлар керак эди, аммо Усмон Дембеле ва Нуно Мендешда имкониятлар бўлди. Биз жуда яхши ўйин ўтказдик, аммо омадимиз келмади, - деди Луис Энрике.

Фикрлар