Луис Энрике ва Усмон Дембеле нега уришгани ошкор бўлди. Энди нима бўлади?

ПСЖнинг Чемпионлар лигасида “Арсенал” билан бўлиб ўтган учрашувидан олдин бош мураббий Луис Энрике ва жамоа юлдузи Усмон Дембеле ўртасида келишмовчилик чиққан эди.

Бунинг оқибатида испаниялик мутахассис франциялик футболчини Лондондаги учрашувга олиб кетмади. Бу баҳсда ПСЖ мағлуб бўлганидан кейин Луис Энрикега босим ошиб кетди.

Маълум бўлишича, Усмон Дембеле машғулотлардан бирига кеч келган ва бош мураббийга бунинг сабабини тушунтириб беролмаган. Можаро шундан келиб чиққан.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Усмон Дембеле устозидан узр сўраган. Луис Энрике шогирди билан келишиб олган ва уни машғулотларда қатнашишига рухсат берган.

Усмон Дембеле 2023 йилнинг ёзидан ПСЖда тўп тепмоқда. Ҳозирга қадар пойтахт клубида жами 49 ат учрашувда қатнашиб, 10 та гол ва 22 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!