Луис Суарес "Интер Майами" билан шартномасини узайтирди
"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес клуб билан тузилган шартномасини узайтирди.
Фабрицио Романо сўзларига кўра, 38 ёшли уругвайлик футболчи яна бир мавсум Майами клубида қолади. Томонлар ўртасида келишув амалга ошган.
Суарес 2024 йили "Гремио"ни тарк этиб, "Интер Майами"га кўчиб ўтганди. Ушбу мавсум у жамоа таркибида 42 та ўйинда қатнашиб, 14 та гол урди ва 15 та ассист амалга оширди.



Фикрлар