Луис Суарес ўзига янги жамоа танлади ва “Атлетико”дан кетади

Ўтган мавсумда “Атлетико”нинг Испания чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган Луис Суарес ёзда жамоани тарк этадиган бўлди.

Уругвайлик ҳужумчи умуман Европадан кетишга қарор қилган. Бу ҳақда Todofichajes нашри маълумот тарқатди.  

Манбанинг хабар беришича, Луис Суарес ёзда АҚШ чемпионатига – “Интер Майами” жамоасига кўчиб ўтади.

Луис Суареснинг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Томонлар ўзаро келишган ҳолда уни муддатидан олдин бекор қилиши мумкин.

34 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 17 та учрашувда рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилди ва жамоанинг тўпурари ҳисобланади. Унинг трансфер суммаси 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!