Луисма Эрнандес "Металлург"нинг мағлубияти сабабини айтди
Coca-Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган “Металлург” – “Бунёдкор” (1:2) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес учрашувдаги хатолар, жароҳатланганлар ва тактика ҳақида гапирди.
“Мағлубиятга фақатгина ўзимиз танлаган тактика ва бизнинг хатоларимиз сабабчи. Рақиб эса вазиятларни гол билан якунлаб ғалаба қозонди”, - деди Эрнандес.
“Бугун Бектемир Абдуманнонов орқали кўпроқ ҳужумлар уюштиришни режа қилган эдик ва бу режамиз амалга ошмади. У истеъдодли футболчи ва унинг ёрдами бизга ас қотиши керак эди”.
“Дамир Темировда жароҳат бор, қачон тузалса кейин майдонга туширамиз. Бугун уни таркибга киритиб таваккал қилмадик. Кейинги ўйинларда албатта ёрдам беради. Келгуси ўйинларда бугунгидек хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Хатолардан тўғри хулоса чиқариб фақат олдинга қараб интиламиз”.
Манба: pfl.uz
Фикрлар