Лука Модрич: "Аякс" уйда ҳам, меҳмонда ҳам бир хил ўйнайди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич бугун "Аякс"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Олдимизда қийин ўйин турибди. Мен “Аякс”нинг бир нечта ўйинларини кўрдим. Улар уйда ҳам, меҳмонда ҳам бир ҳил ўйнайди. Ишонаманки улар Мадридга ҳам худди аввалги тактика билан келишади.

“Аякс”ни йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. Бизни ёш таркибга қарши жиддий ўйин кутмоқда. Бу ўйинда биз сабрли бўлишимиз керак”, - дейди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Аякс” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Ушбу жамоаларнинг Амстердамда ўтган илк учрашуви эса 2:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг ғалабаси билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!