Лука Модрич “эл-класико” рекордини ўрнатди
Испания чемпионатининг 11-турида “Реал” Каталонияда “Барселона”ни 2:1 ҳисобида таслим қилди.
Учрашувда захирадан майдонга тушиб, ғалаба тўпи киритилган вазиятда Жуд Беллингемга ассистентлик қилган Лука Модрич “эл-класико” рекордини ўрнатди.
Хорватиялик плеймейкер “эл-класико”да иштирок этган энг ёши катта футболчига айланди. Ўйин куни Лука 38 ёшу 47 кунлик эди.
Аввалги рекорд “Реал” собиқ футболчиси Пако Буйога тегишли бўлиб, 1996 йили қайд этилган. Ўшанда Пако 38 ёшу 38 кунлигида “Барселона”га қарши ўйин ўтказган.
Фикрлар