Лука Йович "Реал" масаласида бир қарорга келди

"Реал" форварди Лука Йович жамоадан кетишга қарор қилди.

Marca нашрининг ёзишича, 23 ёшли сербиялик футболчи ўзининг жамоадаги ўрнидан қониқмаяпти. У ҳозирда асосий таркиб учун курашда Мариано Диасга имкониятни бой бермоқда ва жамоанинг 3-рақамли ҳужумчисига айланиб қолган.

Миш-мишларга қараганда, Йовичга "Айнтрахт" ва "Милан" клубларидан қизиқиш бор.  “Реал” Йовични 2019 йилнинг ёзида 60 млн евро эвазига айнан “Айнтрахт”дан сотиб олган эди.

Лука Йович жорий мавсум “Реал” сафида бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!