Лукаку жаҳон чемпионатида мутлақ рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Белгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку яна бир бор захирадан майдонга тушиб, ўйин тақдирига таъсир кўрсатди. 

«Наполи» форварди жаҳон чемпионати финал босқичида АҚШга қарши учрашувда 67-дақиқада майдонга тушди, 93-дақиқада эса жамоасининг тўртинчи голини урди ва ҳисобни 4:1 кўринишида мустаҳкамлади.

Opta статистикасига кўра, Ромелу Лукаку жаҳон чемпионатлари тарихида тўртта турли ўйинда захирадан майдонга тушиб гол урган илк футболчига айланди.

Жорий мундиалда Лукаку ҳисобида учта гол ва бир голли узатма мавжуд.

Белгия терма жамоасининг навбатдаги рақиби Испания футболчилари бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!