Лукаку МЮ ҳақида: Улар қўлларидан келганини қилди

Манкунияликлар собиқ форварди Ромелу Лукаку МЮнинг бу мавсумдаги ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: “Улар қўлларидан келганини қилди. Менимча, бу мавсум ёмон ўтмади. Сульшер яхши ишламоқда. Гринвуд, Марсьяль ва Рэшфорднинг ўйини кучаймоқда. Улар учун хурсандман.

Агар барчаси шундай олиб борилса, улар олдинга силжишда давом этади. Шубҳасиз, кейинги мавсум улар янада кучли ўйин кўрсатади”.

Бельгиялик ҳужумчи 2 йил “Манчестер Юнайтед” сафида ҳаракат қилган. Жорий мавсум аввалидан бошлаб “Интер” таркибида майдонга тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!