Лукаку "Наполи"га ўтишга яқин турибди
Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган Ромелу Лукаку фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин турибди. Тез орада "Наполи" уни ў сафига қўшиб олиши мумкин.
Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар ўртасида яқин соатлар ичида музокаралар бўлиб ўтади ва трансфер масаласи ҳал бўлади. Бельгиялик футболчини неаполликлар 30 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку ўтган мавсумни "Рома"да ўтказди. Бундан олдин эса "Интер"да тўп тепган. "Наполи" ҳужумчининг Италиядаги 3-клуби бўлади.
Антонио Конте жамоани қабул қилиб олганидан кейин раҳбариятдан янги страйкер талаб қилди ва у собиқ шогирди Ромелуни танлади. Футболчи билан италиялик мутахассис "Интер"да бирга ишлади.
"Аристократлар" ўз вақтида Лукакуни 105 миллион еврога Милан клубидан сотиб олганди. Бир мавсумдан кейин жамоа ундан қутулишга ҳаракат қилиб қолди ва ўз нархига сота олгани йўқ.
Фикрлар