Лукаку нега Иброҳимович билан муштлашмоқчи бўлди?!

Милан шаҳрини иккига ажратиб қўйган учрашувда иккита бақувват ҳужумчи ўртасида можаро юзага келди. Кубок учрашуви бўлишига қарамай, жамоалар 90 дақиқа «жанг» қилди. Сал бўлмаса, бу тўқнашув Лукаку ва Иброҳимовичнинг ўзаро муштлашувига айланиб кетиши ҳам мумкин эди, бироқ ўз вақтида ҳаммасига чек қўйилди. Хўш, ўша учрашувда аслида нима содир бўлди?

korgorkogkrt

Ўйин кутилганидек, кескин курашлар остида бошланди. 31-дақиқага келиб, Иброҳимович аниқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва «Милан»ни олдинга олиб чиқди. Дарвоза тўсинига тегиб, голга айланган зарба «Милан»га учрашувда ғалаба қозониш учун қулай имконият тақдим этди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, Ибра кутилмаганда, Лукаку билан тўқнашиб кетди. Ҳужумчилар дарров ўрнидан турди ва бир-бирини «илиқ» сўзлар билан сийлашни бошлаб юборди.

Иброҳимович ўз манерасида Лукакуга жилмайиб турар, негадир Ромелу ҳеч ўзини боса олмади. Жамоадошлари келгач, уни зўрға нарироққа олиб кетишди. Шунга қарамай, бельгиялик футболчи ўз ғазабини жиловлай олгани йўқ. У шведни «парча-парча» қилиб ташлашга тайёр алфозда эди. Учрашувдан сўнг, қизиқувчан инглиз журналистлари Лукакуни нима бу даражада қуюшқонидан чиқариб юборганини аниқлашга киришиб кетди. Футболчилар ўртасидаги диалог тикланди.

- «Эй аҳмоқ, бор вуду билан шуғулланишда давом эт!»

- «Сен менинг онам ҳақида гаплашмоқчимисан?  Бу ерга кел қўрқоқ»

Ибра секин ортга қайтишни бошлаган бир пайтда, Ромелу рақибини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишга тушиб кетди. Златан эса, Лукакунинг сўзларига эътибор бергани йўқ. Ваҳоланки, у аллақачон сўз билан уни яралаб бўлган эди. Шу ўринда, "вуду нима?", деган савол туғилиши турган гап.

erugeurgerg

Вуду — Кариб денгизи оролларида вужудга келган, монотеистик синкретик дин. Африка сеҳргарлиги ва Европа католиклигининг синтезидир. Бельгия терма жамоаси аъзоси саналган ҳужумчи ушбу дин урф-одатларига қаттиқ риоя қилади. Ибра айнан шу мавзудан хабардор бўлгани учун ҳазил аралаш юқоридаги жумлани тузган бўлса, ажаб эмас. Лукаку буни бежиз юрагига яқин олгани йўқ. Гап шундаки, қаҳрамонимиз деярли ҳар бир қарорини айнан вуду орқали қабул қилишга ўрганиб қолган.

eorkfoerkfkoerg

«Эвертон» жамоаси эгаси Фарад Мошири ҳам анча аввалроқ, Лукакунинг вудуга жиддий эътибор бериши ҳақида таъкидлаб ўтган эди.

«Унинг шартномаси якунланишига оз қолган эди. Табиийки, биз янги шартнома таклиф қилдик. Ромелу буни ижобий қабул қилди, бироқ бир неча кундан сўнг, таклифимизни рад этди. Гап шундаки, бу қарорга келишига унинг вудуга ружу қўйган онаси ундаган экан. Биз ҳеч нарса қила олмадик. У вуду роҳибларининг гапига асосланиб, биз билан ҳамкорликни давом эттиришни истамади. Тўғриси, бу жуда ғалати».

ацлуалўцулаўуц

Аслида, Златаннинг ўткир ҳазилини Лукаку ҳазм қила олмагани учун ҳам унга ташланмоқчи бўлган экан. Бундан кўриниб турибдики, бу жанжал шундай қолмайди. Италия нашрларининг маълум қилишича, тартиб интизом қўмитаси вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида иш бошлаб юборган. Агар шведнинг айби тасдиқланса, унга каттагина жарима белгиланиши мумкин. Агарда Ибра айтган сўзлар ирқчилик, деб тан олинса, футболчи катта муаммоларга дуч келиши турган гап. Бутун дунё "Black Lives Matter" учун бирлашган пайтда, бу жанжал осонлик билан тинчиб кетмаслиги аниқ. Ҳозирча, нима бўлиши номаълум, бироқ бир нарса аниқ. Златан бор жойда ҳеч қачон зерикмайсиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!