Лукаку Роналду ва Мессидан ҳам кучли(ми)?!

Бельгия терма жамоаси форварди Ромелу Лукаку кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган Сан-Маринога (9:0) қарши ўйинда дубль қайд этди.

Шу тариқа "Интер" ҳужумчисининг терма жамоадаги голлари сони 51 тага етди. У бу натижага эришиш учун бор йўғи 83 та ўйинда майдонга тушди.

Эътиборлиси, Лукаку терма жамоадаги дастлабки 50 та голни 26 ёшида уришга эришди. У замонамизнинг энг машҳур футболчилари Криштиану Роналду (29 ёш) ва Лионель Мессидан (28 ёш) кўра анча тезроқ бу ишни уддалади.

Минбар

Барча блоглар