Лукаку учун А Серия грандлари ўзаро кураш бошлади

Ёзда жамоадан кетиши айтилаётган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бельгиялик футболчига "Ювентус", "Милан" ва "Интер" каби жамоалардан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Ўз навбатида “қизил иблислар” Лукакуни 87 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Лукакунинг агенти Федерико Пасторелло ҳам мижозининг МЮдан кетиши мумкинлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра Лукаку турли чемпионатларда ўйнаб соврин ютмоқчи.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!