Лукакуга Италия клуби қизиқиш билдирмоқда
Ушбу ёзда "Рома"даги ижара муддати тугайдиган Ромелу Лукакунинг кейинги фаолияти ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Аммо унга қизиқиш билдираётган клублар йўқ эмас.
Ди Марцио хабар беришича, бельгиялик ҳужумчи учун "Милан" курашга қўшилди. Клуб уни сотиб олиш учун дастлабки қадамларни ташлаган.
Лукакунинг трансфер ҳуқуқи ҳали ҳам "Челси"га тегишли бўлиб, "аристократлар" эндиликда уни ижарага бериш эмас, балки сотиш учун ҳаракат қилмоқда.
Маълумот учун, ўз вақтида лондонликлар 115 миллион еврога харид қилган Ромелунинг айни пайтдаги нархи 30 миллион еврога тушган.
Фикрлар