Лукакунинг 119-дақиқада киритган голи

Бугун Италия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Фиорентина” ҳамда “Интер” жамоалари баҳс бўлиб ўтди.

Ўйиннинг асосий бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ғолиб номи қўшимча дақиқаларда аниқланди. 199-дақиқада Ромелу Лукаку флоренцияликлар дарвозасига йўл топди ва “нерадзуррилар”га муҳим ғалабани тақдим этди. “Интер”нинг яна бир голига Артуро Видаль (40') муаллифлик қилди. “Фиорентина”нинг ягона голини Кристиан Куаме (57') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)