Лукас Билья: "Милан"да қолишни хоҳлайман

"Милан" клубининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Лукас Билья клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга умид қилмоқда.

“Милан” билан амалдаги шартномамни узайтиришни хоҳлардим. Чунки, бу ерда ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Бу жамоада мураббий ва футболчилар билан ажойиб муносабатдаман. Биз масумни кучли тўртликда якунлаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз”, - дейди Билья.

Маълумот учун, 32 ёшли Бильянинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!