Лукас Лейва: Европа Лигасида кучли жамоалар бор ва “Лацио” улар орасида

 

“Лацио” клубининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Лукас Лейва “Динамо”га қарши (2:0) Европа Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун гол уриб, жамоамнинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Ғалаба муҳим эди, энди Европа Лигасида олдинга юришда давом этамиз. Турнирда кучли жамоалар бор ва “Лацио” улар орасида.

Биз ўзимизни чегаралаб қўйишимиз керак эмас. Шунчаки олдинга қараб юришда давом этамиз. Ҳозирги “Лацио” мавсум бошидагисига ўхшамайди”, – деди Лейва.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!