Лукас Моура АПЛда хет-трик қайд этган 4-бразилиялик футболчи бўлди

Хабарингиз бор бугун "Тоттенхэм" АПЛнинг 34-турида "Хаддерсфилд"ни 4:0 ҳисобида енгди. Шу куни “шпорлар”нинг 3та голига ҳужумчи Лукас Моура муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, Моура шу тариқа Англия премьер-лигасида хет-трик қайд этган тўртинчи бразилиялик футболчига айланди. Бунгача эса фақатгина Афонсо Алвесо, Робиньо ва Роберто Фирминолар ушбу номга сазовор бўлишган эди.

Маълумот учун, 26 ёшли Моура жорий мавсум премьер-лигада 10та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!