Лукас Васкес: "Бу ғалабаларимиз давомий бўлишига ҳаракат қиламиз"

Лукас Васкес "Реал"нинг "Алавес" билан ўйиндаги ғалабаси ҳақида гапирди.

- Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Биз 80-дақиқагача ажойиб ўйнадик. Кейин эса, бироз консентрацияни йўқотдик. Иккита хатога йўл қўйдик ва иккита гол ўтказиб юбордик. 

1-дақиқадаги голингиз ҳақида гапириб беринг.

- Мен Винисиуснинг яқинлашиб келганини кўрдим ва у менга тўпни оширишини билардим. Гол урганимдан ва жамоага ёрдам берганимдан хурсандман.
 

- Анчелотти жамоадан нимани талаб қилмоқда?

- Бироз вертикаллик. Чунки бизда ҳужумга ўтишларда жуда тез ҳаракат қилувчи йигитлар бор ва биз буни амалда намойиш қилишимиз керак. Ўйинимз борган сари яхшиланмоқда. Аммо ғалаба қозонишда ва ривожланишда давом етишимиз керак.
 

- Бугун сиз Ла Лигадаги 250- учрашувингизни ўтказдингиз ва илк бор "Саньятго Бернабеу"да сардор сифатида майдонга тушдингиз. Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Жуда хурсандман. Бундай буюк клубнинг сардори бўлиш катта фахр.
 

- Навбатдаги баҳс "Атлетико" билан Мадрид дербиси.

- Чиройли ўйин бўлади. Бу биз учун шиддатли ва жуда муҳим. Доиимо ғалаба қозонишни ва барча муҳлисларимизни хушнуд этишни жуда хоҳлаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!