Ляказетт фаолиятини якунлайдими? Футболчининг ўзи бу саволга жавоб берди
Жорий мавсум Франция чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири бўлган "Лион" ҳужумчиси Александр Ляказетт фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди.
“Ҳозирча фаолиятимни якунлайман дейишга эрта. "Лион" билан шартномам тугашига икки йил қолди, аммо тақдирим қандай бўлишини ҳеч ким билмайди", - деди 31 ёшли футболчи Telefoot нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ляказет “Арсенал”даги 5 йиллик фаолиятидан сўнг яна “Лион” таркибига қўшилди. Айни дамда у 20 та гол билан Франция чемпионатининг тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринда турибди. Александр ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе (22 гол) ва “Лилль” ҳужумчиси Жонатан Давиддан (21 та гол) ортда қолмоқда.
Фикрлар