Лёв даврида Германия терма жамоасида нечта футболчи дебют қилган?

Кеча Чехияга қарши ўртоқлик ўйинида Германия терма жамоаси сафида 2 та футболчи ўз дебютини нишонлади. Аниқроғи, ҳимоячилар Ридле Баку ("Вольфсбург") ва Филипп Макс (ПСВ) илк бор "Бундестим" сафида майдонга тушди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, Баку ва Макс Йоахим Лёвнинг бош мураббийлик даврида Германия терма жамоасида дебют қилган 111- ва 112-футболчилар бўлди.

60 ёшли Лёв Германия терма жамоасини 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!