Лёв: Мюллер учун терма жамоа эшиклари ҳали ёпилмаган
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв "Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер келажакда яна Бундестимга қайтиши мумкинлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лёв Мюллер, Матс Хуммельс ва Жером Боатенгларни бошқа терма жамоага чақирмаслигини маълум қилган эди. Мюллер эса бу хабардан шокка тушганини маълум қилган эди.
“Ҳозир мен Мюллерни чақиришни режалаштирмаяпман. Аммо, футболда ҳеч қачон 100 фоиз ишонч билан гапира олмайсиз. Айтмоқчиманки, унинг учун терма жамоа эшиклари ҳали ёпилмаган”, - дейди Лёв.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи шу кунгача Германия терма жамоаси сафида 100та ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 38та гол уришга эришган.
Фикрлар