Любинко Друлович: Ҳиндистондан бундай ўйин кутмаган эдик
"Ўйлашимча, бугун яхши ўйин кўрсатдик. Мусобақанинг биринчи учрашувлари доимо қийин ўтади. Шундай бўлсада, футболчиларимни мақтай оламан, улар яхши ҳаракат қилишди. Ҳиндистондан бу қадар яхши ўйин кутмаган эдик. Улар бизга етарли даражада қаршилик кўрсата олишди.
Бобир Абдухолиқовда жароҳат бор эди ва 7 кундан буён машғулот ўтказмаган эди. Шу боис уни бугун асосий таркибда туширмадик.
"Пахтакор" таркибидаги ўйинлари боис Жасур Яхшибоев мусобақага 5 кун қолганида сафимизга қўшилди. Уни фантастик ўйинчи деб биламан ва захирадан учрашувга қўшилгач, ўйинни кучайтира олди.
Остон Ўрунов ёш бўлишига қарамай, тўпни том маънода севади. Мен ундан бироз оддийроқ ўйнашини сўрадим. Бу футбол ва хатолар бўлиши табиий.
Испания ва Туркиядаги йиғинларда ҳимоя борасида иш олиб борган эдик ва Хожиакбар Алижонов ўйинга 5 кун қолганида қўшилгани боис ўзим билган футболчиларга ишонч билдирдим.
4 кун ичида тикланиб ошилимиз керак. Икки кундан сўнг бўладиган Ҳиндистон - Тожикистон учрашувини албатта томоша қиламиз. Асосийси тикланиб олишимиз", - деди Друлович.
Фикрлар